Агентлик ҳузуридаги «УзТест» маркази Бухоро филиали ҳамда Бухоро божхона бошқармаси ҳамкорлигида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифат ва экспорт ҳажмини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилишини таъминлаш, импорт талабларига биноан назоратни кучайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, аҳолига сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бериш ҳамда мавжуд синов ва калибрлаш лабораторияларини модернизация қилиш йўналишларида ҳам кенг кўламли ишлар йўлга қўйилган.

Томонларнинг навбатдаги масъуллар учрашувида мувофиқликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлар учун экспорт ва импорт бўйича кенг қулайликлар яратиш, ходимлар малакасини ошириш ва соҳага доир бошқа масалалар бўйича ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.