Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти Чирчиқ филиали масъуллари томонидан Тошкент туманидаги инвестиция лойиҳасидаги бир қатор корхоналарда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, филиал мутахассислари “Jsmsld Asl Chorva” наслли чорвачилик ва балиқчилик оилавий корхонасида бўлиб, маҳсулот сифатини оширишда стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни таъминлашнинг аҳамияти ва тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлари юзасидан маълумот берилди.