ЎзТТСА ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлар институти томонидан ҳудудларда халқаро стандартларни жорий этиш, савдодаги техник тўсиқлар ва маҳсулотларни жаҳон андозалари асосида мувофиқлигини баҳолашнинг аҳамияти юзасидан семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ушбу семинар–тренинг “UzTest” маркази, Ўзбекистон миллий метрология институти, Жиззах филиали ҳамда Департаментнинг вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда йирик ва стратегик инвестиция лойиҳалари бўйича ишга туширилган, маҳаллийлаштириш дастури асосида фаолият юритаётган ва паст қувватда ишлаётган корхона вакиллари ҳамда экспортёр корхона масъуллари иштирок этдилар.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани халқаро андозаларга мослаштириш, стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилиш мақсадида ўтган даврда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази томонидан мавжуд синов лабораторияларни модернизация қилиш ҳамда янгиларини ташкил этиш мақсадида, умумий қиймати 14,3 млн евро бўлган 600 га яқин  ускуналар ҳамда 20 дона автотранспорт воситаси харид қилиниб 2 та янги синов лаборатория ташкил этилди, 9 та мавжуд лаборатория модернизация қилинди.

Шунингдек, 16 та ҳудудий лабораторияда логистика хизматлари йўлга қўйилди.

Тадбирда ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорларга мазкур соҳалар юзасидан саволларига жавоб берилди.