Агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий филиаллари “Asviz” хусусий сертификатлаштириш идораси билан ҳамкорликда маҳсулотларни сертификатлаштириш масалари юзасидан вилоятдаги саноат траснформаторларини ишлаб чиқарувчи “Kattaqo`rg`on Elektrotexnika Zavodi” корхонасида бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишдилар.

Маъсуллар томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ ўрганилиб,  маҳсулотларга тегишли меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди, маҳсулотларни сертификатлаштириш, ўлчов воситаларини метрологик қиёслов кўригидан ўтказиш ва сифат менежменти  тизимини халқаро стандартлар асосида сертификатлаштириш йўналишларида  маълумотлар берилди.