Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиали мутахассислари томонидан “Люкс Элегант” Сервис ва “Chirchiq Stemp” экспортёр корхоналарида профилактика тадбирлари ўтказилди.

Унда маҳсулот ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммолар ўрганилди. Тадбир давомида корхона вакилларига юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, сақлаш, ташишда техник регламент, стандартлаштириш, метрология талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги ҳамда маҳсулотларни қадоқланиши ва ёрлиқланишида маълумотлар тўлиқ давлат тилида бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилди.