Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиалида  калибрлаш хизматини ривожлантириш юзасидан геометрик ва босим йўналишлари бўйича 5 та ( Ишчи ва намунавий манометрлар, вакуумметрлар, босим ўзгартиргичлари) лари юзасидан ҳужжатлар тўплами аккредитация марказидан экспертиза хулосалари олинди.

 Баҳолаш аудити натижаларига кўра аккредитация доираси кенгайтирилади. Шу билан бирга 2 босқичда кичик ҳажм ўлчаш воситаларини калибрлаш бўйича жорий йил 2 ярим йилликда аккредитация доирасини кенгайтириш ва шиша сиғимларни калибрлаш ишларини ўзлаштириш режалаштирилди.

Фойдаланилиши режалаштирилган намунавий ускуналар “ЎзММИ” нинг калибрлаш маркази ходимлари бошчилигида   филиал ходимлар иштирокида калибрланди ва ходимлар малакаси оширилди. Босим ва геометрия йўналишларида калибрлаш солиштирув синовлари ўтказилди. Аккредитация доирасини кенгайтириш 2022 йил 2 чоракда  режалаштирилди.

Бўлимда 8 нафар олий маълумотли қиёсловчи ходимлар меҳнат қилади. Мунтазам равишда уларга техник ўқишлар ташкил этилиб, малака ошириш ва тажриба алмашиш курслари ҳамда солиштириш синовларини ўтказиш орқали қиёсловчилар лаёқати баҳоланиб борилади.