Инновацион ривожланиш вазирлигида “Стандартлаштириш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси юзасидан семинар ўз ишини бошлади.

 Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг бир гуруҳ депутатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида кўзда тутилган нормалар ҳамда унинг мазмун-моҳияти билан яқиндан танишмоқда.

 Янги иқтисодий шароитда ўсишга эришишнинг асосий воситаларидан бири бу - стандартлаштиришдир.

“Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасида кўзда тутилган нормалар сифатсиз маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва амалиётда фойдаланилишининг олдини олади, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялашга, шунингдек фуқаролар, жамият ва давлатнинг сифатли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ҳуқуқий меъёрларнинг самарали ишлашига асос бўлади.

Бу эса ўз навбатида маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда юзага келиши мумкин бўлган техник тўсиқларни бартараф этган ҳолда, республика экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозорида ўз ўрнини топишига имконият яратади.

Шунингдек, депутатлар Агентлик тизимидаги замонавий лабораторияларнинг халқаро стандартлар асосида маҳсулот синовларини амалга ошириш имкониятлари билан ҳам танишадилар.