Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиалида “8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Аёл гўзаллиги оламни безайди” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.

Маърифий учрашувда жамоада меҳнат қилаётган хотин-қизларга байрам  совғалари улашилиб, оилаларига тинчлик-тотувлик, соғлик-саломатлик тилаб, фарзандлар тарбиясида уларнинг зиммаларида катта масъулият борлиги алоҳида таъкидланди.