Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!

Буюк шоир, аллома Мир Алишер Навоий ҳазратларининг “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир” деган ҳикматли сўзлари замирида меҳрибон, муқаддас Она сиймоси кўз ўнгимизда намоён бўлаверади!

Аёл миллат тарбиячиси бўлиб қолмай, жамиятимизнинг турли соҳаларида эркаклар билан ёнма-ён туриб меҳнат қилаётганликлари, уларнинг чинакам матонат ва куч-ғайрат соҳибаси эканлигидан далолат беради. Таълим ва фан, тиббиёт, иқтисодиёт, спорт ва бошқа соҳалар ривожида муҳтарама хотин-қизларимизнинг муносиб ҳиссалари борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Аёлларимиз ўзининг оналик меҳри, ҳаётий билим ва тажрибаси билан ёшларимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда фидоийлик кўрсатиб келмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимиз аёлларини, хусусан Агентлик ва унинг тизим-ташкилотларида меҳнат қилаётган опа-сингилларимизни баҳор ва янгиланиш байрами бўлган халқаро-хотин қизлар куни билан чин қалбдан табриклаймиз. Оилаларига тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва сиҳат-саломатлик тилаймиз.


Дилшод Саттаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директори