Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамкорлигида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ва коррупцияга қарши курашиш назорати томонидан амалга оширилаётган натижадорлик юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Агентлик тизимида Давлат дастуридаги муҳим вазифалар, хусусан тадбиркорликни ривожлантириш, маҳсулот сифатини яхшилаш ҳамда ўтган даврда амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик олдида ҳисобот берилди.

Шунингдек, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида шаффофликни таъминлаш, тизимга ахборот технологияларини кенг жорий этиш юзасидаги ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Бугунги кунда, агентлик тизимида содир этилган қонунбузарликлар тўғрисида ҳабар бериш учун 5 та алоқа каналлари ташкил қилинган. Хусусан, ишонч телефони, телеграм бот, фэйсбук саҳифаси, электрон почта ва расмий сайт орқали ҳабар бериш имкониятлари яратилган.

Агентликда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни олдини олиш, коррупция хавфларини минималлаштириш мақсадида, 47 та учрашув семинар ва давра суҳбатлари, умумий ҳисобда 62 маротаба тарғибот-ташвиқот ишлари, 6 та назорат тадбирлари ўтказилди, олиб борилган назорат тадбирлари ва кўрилган чоралар натижасида 9 та ходимга нисбатан хайфсан, 2 та ходим эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш ва 13 та ходимга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди.