Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиали ташаббуси билан ташкил этилган сиёсий соат дарсида сиёсий фанлар номзоди, доцент Фармон Аминов иштирок этди.
Дарс давомида Президентимизнинг “2022 — 2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА”ги Фармонининг яратилиши,ҳамда ундаги устивор йўналиш ва 100 та мақсаднинг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Мамлакатимизни 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент қарорлари қабул қилингалиги, сўнги беш йиллик ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилганлиги таъкидланди.
Сўнги йилларда юртимизда амалга оширилган ишлар, бунёдкорлик, саноат корхоналарининг ишга туширилаётгани, ёшларимиз учун иш ўринларини яратиб берилаётгани, ижтимоий ҳимояга қаратилган алоҳида эътибор, фан-техника ривожи, илм – фан олдидаги талаблар бўйича маълумот берилди.