Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъуллари томонидан Қарши шаҳридаги масъулияти чекланган жамият шаклида фаолият юритувчи «УЗШОЭС» Ўзбекистон-Белоруссия қўшма корхонаси масъуллари ва ишчи ходимлари билан учрашув ўтказилди. Унда қўшма корхона ходимларига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг техник кўрсатгичлари ҳамда сифатини халқаро даражага олиб чиқиш, ташқи кўриниши бўйича дизайнига эътибор бериш ва халқаро ИСО стандартлари асосида сифат менежмент тизимларини жорий этиш бўйича тавсиялар берилди. Ушбу йўналишда корхона ишчи ходимларини Стандартлар институти томонидан ташкил этиладиган ўқув курсларида малака ошириш масаласида амалий ёрдам кўрсатилишига келишиб олинди.

Шунингдек, учрашув давомида қўшма корхонанинг экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида ОЕКО-ТEХ ва ИСО 9001:2015 халқаро сертификатларга эҳтиёжлари мавжудлигини эътиборга олиб, корхона ҳужжатлари Экспортни қўллаб қувватлаш агентлигига тақдим этилди.