Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти Қарши шаҳридаги саноат зонасида янги ташкил этилаётган “ALP TEXNO SERVIS” корхонаси масъул ходимлари билан учрашди.

Унда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган электротехника маҳсулотларининг техник кўрсатгичлари ҳамда сифатини халқаро даражага олиб чиқиш мақсадида СЕ маркировкасини жорий қилиш, халқаро стандарт харажатлари Экспортни қўллаб қувватлаш агентлиги томонидан тўлиқ қоплаб берилиши тўғрисида тушунчалар берилди.

Шунингдек, учрашувда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиниши режалаштирилаётган Қозоғизтон ва Озарбайжон давлатлари томонидан электротехника маҳсулотларига қўйилган талаблар етказилиб, соҳа йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.