Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Сурхондарё вилояти термиз туманидаги “SURXON KERAMIKS”, ва “TANOVAR SURXON” корхоналари масъуллари билан учрашув ўтказилди.

Унда хорижлик сармоядорлар таъсислигида ташил этилган “SURXON KERAMIKS” корхонасида ишлаб чиқарилаётган керамик плитка, ўтга чидамли ғишт маҳсулотларнинг техник кўрсатгичлари ҳамда сифатини халқаро даражага олиб чиқиш, ташқи кўриниши бўйича дизайни, маҳсулотни тамғалашда стандарт талабларига эътибор бериш ва халқаро ISO стандартлари асосида сифат менежмент тизимларини жорий этиш бўйича тавсиялар берилиб, корхона масъулларига янги турдаги ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган мертел хомашёсини ишлаб чиқариш йўлга қўйилаётганлиги сабабли, ушбу маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш юзасидан амалий ёрдам кўрсатишга келишиб олинди.

Шунингдек, “TANOVAR SURXON” МЧЖ томонидан 150 гектар ер майдонга иссиқхона ташкил қилиш ражалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 10 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этилган. Иссиқхонада помидор, булғор қалампир, бақлажон ва полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Жамият томонидан қўшимча ер майдонларига намуна тариқасида Испания тажрибаси (netxausе) асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан помидор, булғор қалампири етиштириш йўлга қўйилган.

Етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет давлатларга экспорт қилишни кенгайтириш мақсадида стандарт талабларига эътибор бериш ва халқаро ISO 9001 ва GLOBАLGAP стандартлари асосида сифат менежмент тизимларини жорий этиш бўйича тегишли тавсиялар, шунингдек, ҳукуматимиз томонидан берилган имтиёзлар хақида маълумот берилди.