Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Малайзия давлатининг масъул идоралари ҳамкорлигида мутахассислар учун семинар ташкил этилди.

Семинарда стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашда Малайзия тажрибаси бўйича   экспертлар томонидан  билим ва кўникмалар берилди.

Шу билан бирга стандартлар ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги муносабатларни ҳалқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари ва бу соҳада халқаро тажриба бўйича фикр алмашилди.

Тадбир якунига кўра, грант дастур орқали мутахассислар учун амалиётлар ташкил этишга, соҳа йўналишларда икки томонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни  фаоллаштиришга келишиб олинди.

 
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси