ЎзТТСА ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлар институти томонидан ҳудудларда халқаро стандартларни жорий этиш, савдодаги техник тўсиқлар ва маҳсулотларни жаҳон андозалари асосида мувофиқлигини баҳолашнинг аҳамияти юзасидан семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Навбатдаги семинар-тренинг  Самарқанд вилояти ҳудудий тизим ташкилотлари ҳамкорлигида  Самарқанд шаҳри ва Ургут туманларида ташкил этилди. Унда экспортёр корхона, йирик ва стратегик инвестисия лойиҳалари бўйича ишга туширилган, маҳаллийлаштириш дастури асосида фаолият юритаётган ва паст қувватда ишлаётган корхона вакиллари иштирок этдилар.

Семинар-тренингда хорижий давлатларда маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига қўйилган техник талабларнинг мазмун-моҳияти, ҳалқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида тадбиркорларга яратилган қулайликлар, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидат ҳукуматимиз томонидан соҳаси бўйича берилган имтиёзлари юзасидан маълумотлар берилмоқда.