Президентимиз ташаббуси билан 2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида қарорига асосан “Ассалом, Навруз - янгиланиш,меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми! умумхалқ ҳаракати ташкил этилгани тадбиркорлар, ишбилармонлар, қолаверса ҳар бир саховатпеша инсонларнинг ёрдамга муҳтожларга хайр-эҳсон кўрсатиш йўлида айни муддао бўлди. Бугун ЎзММИ , Қўқон филиали раҳбар- ходимлари иштирокида Наврўз байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда миллий хамда баҳорий таомлар чалпак, кўк сомса ва бошқа миллий тансиқ таомлар тайёрланди. Тадбир давомида турли хил ўйинлар ташкил этилиб, арқон тортиш, шашка ва шахмат ўйинлари қизиқарли мусобақаларга уланиб кетди. Бағрикенглик, инсонпарварлик қон-қонимизга сингиб кетган туйғулардир. Бугун ватандошларимиз ана шундай синовли кунларда ўзаро жипслашиб, муҳтожларга меҳр-саховат ёрдамларини кўрсатиш орқали қадимдан қадрланиб келган олижаноб фазилатларимиз, азалий анъаналаримизни намоён этиб келмоқда. Халқимизнинг ана шундай эзгу хислатларини манзилли йўналтириш мақсадида Тадбир якунида Наврўз айёми муносабати билан Қўқон шахрида кўмакка мухтож 17 нафар инсонлар ҳолидан ҳабар олиниб моддий ёрдам берилди.