ЎзТТСА «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонун ижросини таъминлаш мақсадида, тизимида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, улардаги тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ишларини ўрганиш, амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Учрашувда агентлик Марказий аппарати, тизим ташкилотлари ходималари марказий студиядан, тизим ташкилотларининг ҳудудий филиалларида фаолият юритаётган хотин қизлар онлайн тарзда қатнашдилар.

Тадбирда Маънавият тарғиботчилар гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи, “Шуҳрат медали” соҳибаси, шоира Фароғат Худойқулова, Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ислом билим юрти директори, фалфаса фанлари бўйича фалсафа доктори Нозима Ибрагимова, “Зулфия” мукофоти совриндори, ТошДШИ талабаси Севара Баходировалар иштирок этиб, мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазаларини бидирдилар.