Бугун Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Фарғона филиалида маънавият ва маърифат соати ташкил этилиб, унда 2022 йил 18 январь куни қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-746-сонли Қонунини ўрганилди.
Учрашувда ИҲҲЖФ Фарғона ҳудудий бирлашмаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратжон Маматқулов «Истемолчиларни ҳимоя қилиш» тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар ҳақида кенг тушунча бериб, қонуннинг 5-моддасида давлат тилига катта эътибор қаратилганига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбирда «Нуқтаи Назар» газетаси бош муҳарири Темур Юлдашев ҳозирги глобаллашув даврида «Интернетдаги молиявий фирибгарлик» маъвзусида маъруза қилди. Учрашув якунида, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.