Президент раислигида жорий йилнинг 11 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Агентлик тизимидаги Ўзбекистон стандартлар институти ва «УзТест» маркази маъсуллари Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари билан  бир қанча тадбирларни ўтказиш режаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра 1 майга қадар ҳар бир вилоятдаги Лойиҳа офислари ҳузурида камида иккитадан халқаро стандартларни ўргатиш марказларини ташкил этиш юзасидан палата вакиллари билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, экспортёр корхоналар ва инвестисия лойиҳалар асосида янгидан ташкил этилаётган корхоналар вакилларини маҳаллий саноатга халқаро стандартларни кенг жорий қилиш бўйича халқаро экспертларни жалб этган ҳолда семинарларни ташкил этиш режалаштириб олинди.