Жиззах вилояти Арнасой туманида жойлашган “BMB AGRO TRADE” корхонасига  Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Жиззах ҳудудий филиали томонидан  GLOBALG.A.P. халқаро сертификатини олиш учун амалий ёрдам кўрсатилди. Корхона халқаро сертификатга эга бўлиши натижасида Россия ва Хитой давлатларига қишлоқ хужалик маҳсулотларини экспорт  қилиш имкониятларига эга бўлди.