Маълумки, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ҳисобидан импорт ҳажми ва турларини мақбуллаштириш мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг таянч йўналиши сифатида қаралади. Хусусан, Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 9,9 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. 512 миллион долларлик ёки 2016 йилга нисбатан 20 фоиз кўп маҳаллийлаштирилган маҳсулот экспорт қилинган. 100 турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилгани, базавий тармоқларда импорт 353 миллион долларга қисқартирилгани ҳам бу борадаги ишларнинг натижалари бўлди.

Белгилаб берилган топшириқларни ижроси юзасидан, жорий йилда, Жиззах шаҳрида,  импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш “Korea plast” хорижий корхонасида ташкил этилди. Корхона томонидан босимга чидамли, бино ва иншоотларни исистиш тизимида қўлланиладиган полиэтилен қувурларини ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди.

Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Жиззах филиали томонидан лойиҳа соҳага оид масалалар борасида қўллаб-қувватланиб, корхонада томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот меъёрий ҳужжатлар билан таъминланишида, маҳсулотни тамғалаш борасида, тайёр маҳсулот синови ва сертификатланишида амалий ёрдам кўрсатилди.