Заъфарон – сапсардошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик. Ўсимлик февраль-июль ойларида гуллайди. Заъфароннинг гул устунчаларида 50 фоиздан ортиқ бўёвчи модда – кроцин ёки полихроит, 2,7 фоиз ёғ, 0,32 фоиз эфир мойлари бор. Заъфароннинг гул устунчаси озиқ маҳсулот сифатида тайёрланади. Бунинг учун заъфарон гулининг оналик устунчаси авайлаб қирқиб олиниб, тезда қуритилади. Заъфарондан кўз томизғилари, турли-туман дорилар, қувватбахш дамламалар тайёрланади. Умуман, халқ табобатида заъфарон юздан ортиқ касалликларни даволашда ишлатилади.

Мамалакатимизда заъфаронни етиштириш, қайта ишлаш, шу жумладан экиш, йиғиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш фаолияти билан Жиззах вилоятининг Бахмал туманида жойлашган “BMB-OPERA ZAFFERANO” Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси шуғулланади. 

   Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Жиззах филиали томонидан корхонага соҳага оид масалалар борасида амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, бу ерда ишлаб чиқариладиган маҳсулот меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди, тайёр маҳсулот синови ва сертификатлаштирилди. Жорий йилда корхонанинг 400 га майдони халқаро GLOBAL GAP стандартига мувофиқ сертификатлаштириш ишларини олиб бориш режалаштирилган.