Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги  «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон миллий метрология институти, Бухоро филиали ходимлари Бухоро шаҳридаги «Арк» вилоят ўлкашунослик музейи ҳамда «Исмоил Сомоний» мақбарасида бўлиб, ходимлар музей ва мақбарага тегишли маълумотлар билан яқиндан танишдилар ва маънавий озуқа олдилар.

Албатта, бундай  маданий-маърифий учрашувлар ходимлар қалбида Она-Ватан тарихига ҳурмат туйғуларини шаклантиришга  ёрдам беради.