Туркия давлатининг TÜRKAK, TÜBİTAK UME, TSE  идоралари билан стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳаларида ҳамкорлик кўлами кенгайтирилиб, икки томонлама муносабатлар янги босқичга олиб чиқилди.

Албатта бу ҳамкорлик  миллий сифат инфратузилмасини тўлиқ қайта кўриб чиқиш, такомиллаштиришга имконият яратмоқда.

Туркия тижорат вазирлиги ва Туркия Стандартлари Институти (TSE) экспертлари иштирокида  Агентлик тизимидаги Департамент  ходимлари учун "Стандартлаштириш, сертификатлаштириш хамда техник жихатдан тартибга солишда давлат назорати" мавзусида семинар ташкил этилди.

Учрашувда Туркиялик экспертлар томонидан техник жиҳатдан тартибга олиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида қонунчилик талабларига риоя қилинишинида Туркия тажрибаси бўйича тўлақонли маълумот берилиб, соҳага малакали экспертларни жалб этиш масалаларида келишиб олинди.

Тадбир якунига кўра, ислоҳотлар борасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

 
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси