ОАВ ходимлари ва кенг жамоатчиликка Агентлик ва унинг тизимидаги Ўзбекистон аккредитация маркази фаолиятида Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорати хизмати томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Унда масъуллар Марказда коррупцияга қарши курашиш “комплаенс назорат” тизимига масъул бўлган Марказнинг янги “Юридик кўмаклашиш ва комплаенс назорат” бўлими ташкил этилгани, шунингдек, марказда ISO 37001:2016 Халқаро стандартини жорий этиш мақсадида алоҳида ишчи гуруҳи ташкил этилиб, ISO 37001:2016 стандарти бўйича хорижий экспертлар томонидан онлайн ўқув-семинарлари ўтказилгани ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларини бажариш мажбуриятларининг шакли янги таҳрирда қабул қилингани айтилди.

Матбуот анжумани сўнгида журналистларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтарилди.