Мамлакатимиз таълим тизимини замонавий, жаҳон талабларига мос равишда ислоҳ қилиш муваффақиятли амалга оширилиб,  етук, ҳар томонлама малакали мутахассислар тайёрлашга  эътибор қаратилмоқда.

“O’zbek-Turk Test Markazi” қўшма корхонаси “Сифат менежмент тизими”ни сертификатлаштириш идораси томонидан ўтказилган аудит натижаларига асосан, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети “Иқтисод факультети”нинг “Олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш” соҳасида жорий этилган сифат менеджменти тизими ISO 9001:2015 халқаро стандарт талабларига жавоб бериши тасдиқланди.

Университетига берилган сертификат таълим соҳасини янада ривожлантиришга имкон беради, олинган натижалар ҳар йили ташқи аудиторлар томонидан баҳолаб борилади.

Шу билан бирга, «O’zbek-Turk Test Markazi» қўшма корхонасининг “Сифат менежмент тизими”ни сертификатлаштириш идораси Халқаро аккредитлаш форуми (IAF) (www.iaf.nu) аъзоси Туркия аккредитлаш ташкилоти (TURKAK) (turkak.org.tr) томонидан аккредитланган бўлиб,бу ўз навбатида берилган сертификатларни ҳалқаро миқёсида тан олинишини таъминлайди.