Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотлари Жиззах филиали ходимлари дилбар шоир, иқтидорли драматург Ҳамид Олимжон ва унинг севимли ёри, шоира Зулфияхоним ижодига бағишланган музейга саёҳат уюштирилди.

Музейда ходимлар Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг асарлари намуналар, яқин инсонлар, оила аъзолари, ҳамкасблар ва хорижлик ёзувчилар билан тушган суратлари, ўша даврда аҳоли ўртасида муомалада бўлган вексил, пуллар ва тангалардан намуналар, XIX аср охири XX аср бошларидаги тошбосма усулида чоп этилган китоб намуналари билан танишдилар.