Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда "Узтест" маркази Чирчиқ филиали мутахассислари Чирчиқ шаҳрида жойлашган “АЪЛО МАҲСУЛОТ”, “ЛУКБО ТЕКСТИЛ” ва “МИНОС КЛЕАР” экспортер корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда мавжуд муаммоларини ўргандилар.

Тадбир давомида корхона масъулларига сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда техник регламент, стандартлаштириш, метрология талабларига риоя қилган ҳолда аташкил этиш зарурлиги, ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни қадоқланиши, ёрлиқланишида ёзувларни тўлиқ давлат тилида бўлиши бўйича тушунтиришлар берилди.