Ўзбекистон миллий метрология институти, ҳамда "Узтест" маркази Чирчиқ филиали мутахассислари Чирчиқ шаҳрида жойлашган “А.Б. БИОКОМ” “ПРИМА ТЕКСТИЛ”, “ЭКСПО КЛАЕН” экспортёр корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва мавжуд муаъммоларни ўргандилар.

Тадбир давомида корхона вакиллари билан суҳбат қилиниб, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда техник регламент, стандартлаштириш, метрология талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги, ҳамда маҳсулотларни қадоқланиши, ёрлиқланишида давлат тилига эътибор қаратиш юзасидан тушунтиришлар берилди.