Китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида юртимизда кўпгина маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиали ходимлари “Янги Ўзбекистон, китобсеварлар мамлакати” шиори остида китобхонлик учрашувларини ўтказдилар. Мазкур тадбирда 2000 турдаги бадиий ва илмий асарлар кўргазмаси бўлиб, Чирчиқ шаҳридаги кўплаб корхона ва ташкилот ходимлари иштирок этдилар. Айниқса китобхонлик учрашувида ёшлар, уюшмаган ёшлар, шаҳар фаоллари, Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, шаҳар ИИБ ходимлари шахсий намуна кўрсатдилар. Бундай учрашувлардан кўзланган мақсад аҳолини китобга бўлган қизиқишларини ошириш орқали ёшлар ўртасида саводхонликни юксалтиришга қаратилган десак хато бўлмайди. Шу ўринда китоб ҳақида сиз билмаган 2 факт.

- Дунёдаги энг оғир китоб Британия музейида сақланувчи ХВИИ асрга оид географик атласдир. Унинг бўйи 1,9 метр, оғирлиги 320 килограммдир.

- 95% инсонлар дақиқасига 210 сўз ёки 2 дақиқада 1,5 саҳифа китоб ўқийдилар.