Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директор маслахатчилари Агентлик тизим ташкилотларининг Хоразм филиаллари ҳамкорлигида “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” муносабати билан Урганчда жойлашган “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.

Беш минг аҳолини ўзида жамлаган мазкур маҳалла фаолияти билан маҳалла раиси Г.Аминова таништириб, маҳаллада шу кунлардаги ўзгаришлар, бир ярим минг оилалардан вақтида хабар олинаётганлиги, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар ҳамда ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик борасида ҳам аҳолига ёрдам берилаётганлиги тўғрисида маълумотлар берди.

Шунингдек, учрашув жараёнида маҳаллада яшовчи нуроний Қ.Қиличева ва Н.Матрасуловалар ҳолидан хабар олиб, кексалар дуосини олдилар.