Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотлари Хоразм филиаллари ходимлари туркиялик инвесторлар томонидан ташкил қилинган Урганч туманида жойлашган "Bene fruits" МЧЖга қарашли "Ин витро" лабораториясида бўлди ва иш фаолияти билан танишди.

Туркия сармояси асосида фаолият юритаётган, 40 та иш ўрнига эга мазкур корхонада бир йилда 4 млнга яқин кўчат етиштирилади. Ушбу лабараторияда етиштирилган кучатларнинг асосий қисмини қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.

Учрашув давомида лабораторияда қўлланилаётган ўлчов воситаларини қиёслашдан ўтказиш бўйича масҳалатлар берилди ва импорт буйича олиб келинган ускуналарни сертификатлаштириш ишлари амалга оширилди.