Агентлик ва Хоразм вилоят ҳудудий филиаллар ходимлари ҳамда журналистлар иштирокида “Тараққиёт стратегияси – Янги Ўзбекистон тарихида янги саҳифа” мавзусида маьрифий тадбирда маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилида иш юритиш ва лотин алифбосига босқичма-босқич ўтиш, йил номидан келиб чиқиб амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.

 Шунингдек учрашувда Урганч Давлат Университети кафедра мудири У. Матёқубов, Урганч шаҳар Бош имом хатиби Ҳ. Кенжаев ҳамда шоир ва носир Қурбон Муҳаммадризо иштирок этиб, белгиланган мавзулар юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Учрашувда Агентлик Бош директорининг маслаҳатчилари Н. Мамадалиева ва А Расулов иштирок этиб, ҳудудий бўлинмалар фаолиятида маьрифий учрашувларни тизимли ташкил этиш, тизимда шаффофликни таьминлаш, давлат тилида иш юритиш ҳамда ОАВ ходимлари билан ҳамкорликда янги кўрсатув ва эшиттиришларни ташкил этиш муҳимлиги ҳақида гапирдилар