Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда "Узтест" маркази Чирчиқ филиали мутахассислари Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “ОРЗУ ТЕКСТИЛ”, “ТЕКСТИЛ ТЕХНОЛОГИК ГРУП”, “ЕНЕРГО СИСТЕМ” экспортёр корхоналарида бўлиб профилактика тадбирлари ўтказдилар.

Ўрганишлар давомида ишлаб чиқариш жараёнлари ва мавжуд муаъммоларига эътибор қаратилиб, корхона вакилларига юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришда техник регламент, стандартлаштириш, метрология талабларига риоя қилган ҳолда амалга ошириш зарурлиги ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида маҳсулотларни қадоқланиши, ёрлиқланишидаги ёзувларни тўлиқ давлат тилида бўлиши юзасидан тушунтиришлар берилди