Президентимиз томонидан туман марказлари ҳамда аҳоли яшаш манзилларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида илгари сурилган «Яшил макон» лойиҳасига асосан, Қорақалпоғистон Республикасида дарахт ва бута кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда. Ташаббуслар, ҳамда мамлакатимизнинг экологик ҳолатни яхшилашга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Бош директор маслаҳатчиси Ноибахон Мамадалиева ҳамда агентликнинг Қорақалпоғистондаги ҳудудий филиали вакиллари ҳамкорлигида манзарали дарахт кўчатлари экилди.