Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат,  қурилиш, тиббиёт маҳсулотларини  билан анъанавий чет эл бозорларидан ташқари Европа, Осиё ва Араб давлатларида ҳам ўз нуфузини мустаҳкамлашга интилаётган янги Ўзбекистонда бу масалада сезиларли натижаларга эришилмоқда.

  Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан корхонабай ишлаш тизими орқали ҳалқаро стандартлар жорий этиш, СЕ маркировкаси, FSSC 22000  ва халқаро ISO сертификатларини олишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳафта давомида Яшнаобод туманидаги  "QUALITY Pharm" МЧЖда  ISO 13485 ва СЕ маркировкаси,  Мирзо Улуғбек туманидаги "Milk Food Trade” МЧЖда ISO 22000,HACCP, GSO, SMIIC стандартлари, Фориш туманидаги Геобазальт продукт МЧЖ билан Европа ва халқаро ISO стандартлари жорий этиш бўйича учрашув ташкил этилди.

  Тадбирда  корхоналарга хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришда халкаро стандартлар мухимлиги  тушунтирилди.

Шу билан бирга бугунги кунда, экспортёр корхоналар  фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби атрофлича ёритиб берилди.  

 2022 йилнинг январь-март ойларида Халқаро хамкорлик бошқармаси ва Экспортга кўмаклашиш бюроси томонидан 31 та экспортёр корхонага ёрдам кўрсатилди.


Халқаро хамкорлик бошқармаси

Экспортга кўмаклашиш бюроси