Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг «Тизимда давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижроси ва сертификатлаш соҳасида коррупцияни олдини олиш борасидаги ишлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Анжуманда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат Дастурига мувофиқ амалга оширилган қатор чора-тадбирлари ҳамда Агентлик ҳузуридаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази»давлат муассасаси фаолияти хусусида сўз юритилди.

Жумладан, Республикамиз саноат корхоналарининг фаолиятини ўрганиш ҳамда уларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳалари юзасидан зарур амалий ёрдамлар бериш, инвестиция дастури асосида 2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳамда экспортёр корхоналарга соҳага доир масалалар бўйича хизмат кўрсатишни такомиллаштириш борасидаги ишлар алоҳида қайд этиб ўтилди.