Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш департаменти директори Алисе Балоде ва Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Рейнис Трокша бошчилигидаги делегация Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида бўлди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик асосида амалга оширилган ишлар, мамлакатларимиз ўртасида соҳа йўналишларида ўзаро манфаатли шерикликни янада чуқурлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, шунингдек молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантириш соҳа йўналишларида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларга грантларни жалб этиш масалалари  муҳокама қилинди.

GLOBAL G.A.P стандартини жорий этиш, шунингдек   «TUV NORD BALTIK» ва  SIA «Baltic CG» мувофиқликни баҳолаш идоралари билан ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилгани қайд этилди. Ўзбекистон миллий метрология институтининг эталонларни ривожлантиришга қаратилган лабораторияларнинг техник базаси билан яқиндан таништирилди.

Институтда миллий эталонларни сақлаш, улардан фойдаланиш бўйича яратилган инфратузилма, лабораториялардаги шарт-шароитлар халқаро стандартлар ва меъёрий талабларга мослиги Латвия Миллий метрология маркази экспертлари томонидан  эътироф қилинди.

Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни  фаоллаштиришга келишилди.

 
Халқаро хамкорлик бошқармаси