Оммавий ахборот воситаларида хабар берилганидек, 2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси 7 та йўналиш ва 100 та мақсаддан ташкил топган. 2022 йилда стратегияни амалга оширишга оид Давлат дастури доирасидаги тадбирларга 55 трлн сўм ва 11,7 млрд доллар ажратилади.

Мазкур Тараққиёт стратегиясида хар бир соҳани ривожлантириш учун аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб берган.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги халқаро ҳамкорлик бошқармаси ва Ўзбекистон стандартлар институти ҳамкорлигида Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази мутахассислари учун онлайн семинар ташкил этилди.

Унда давлатимиз раҳбарининг «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг стратегияси тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Шу билан билан бирга соҳа йўналишига қўйилган вазифалар, навбатдаги амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, ҳалқаро муносабатларда олиб борилаётган ишлар бўйича билим ва кўникмалар шакллантирилди.


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси