Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти масъуллари Гулистон Давлат Университети раҳбарияти, профессор ва ўқитувчилари учрашди. Унда университет томонидан амалга оширилаётган илмий изланишлар, ўқув жараёнлари, иқтидорли талабаларга яратилаётган имтиёзлар, шу билан бир қаторда хорижий давлатларнинг илғор олий ўқув юртлари билан амалга оширилаётган ҳамкорлик лойиҳалари бўйича танишилди. Шунингдек, учрашувда университет профессор ўқитувчилари ва метрология институтининг Сирдарё филиали малакали ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган «Ўлчашларда инновация» ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган илмий ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Тадбир давомида Ўзбекистон миллий метрология институти ва Гулистон Давлат Университети ўртасида саноат корхоналарига метрология йўналишида малакали кадрларни тайёрлаш, соҳага доир илм-фан ва таълимни ривожлантириш, университет негизида 2023-2024 ўқув йилидан «Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулот сифати менежменти ” таълим йўналишини (тармоқлар кесимида) ҳамда «Стандартлаштириш ва метрология» илмий ўқув лабораториясини ташкил этиш, шу билан бирга 4+2 тамойили асосида талабаларнинг назарий билимларини бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт билан уйғунлаштириш орқали кенгайтириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Тадбир сўнгида, университет қошидаги “ Экспрементал биология» илмий тадқиқот лабораторияси билан яқиндан танишилди.