Агентлик тизимидаги  Ўзбекистон илмий-синов марказида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, лотин алифбосига босқичма-босқич ўтиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан  мониторинг ўтказилди.

Ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, марказда лотин алифбосига асосланган давлат тилида иш юритишга тўлиқ ўтилган. Атамалар, ташкилот, бўлимлар, лабораторияларнинг номлари, пешлавҳалар, эълонлар, шунингдек идоравий иш қоғозлар, турли бланкларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлишини таъминлаш бўйича белгиланган топшириқ ижроси таъминланган.

Шунингдек, марказда “Маънавият-маърифат хонаси” ва идоравий кутубхона ташкил этилган. Кириш жойида мурожаатчилар учун ҳам алоҳида “Маънавият бурчаги” ташкил этилган бўлиб, газета ва журналлар, қизиқарли адабиётлар билан таъминланган бўлиб, ходимларнинг кийиниш маданиятига риоя қилган ҳолда хизмат вазифасини бажаряпти.

Мониторинг жараёнида марказ раҳбарияти, сертификатлаштириш идоралари раҳбар ва ходимлари билан суҳбат ўтказилди. 2023 йил 1 январдан давлат тилида иш юритиш тўлиқ лотин алифбосига ўтилиши муносабати билан ходимларнинг лотин алифбосида иш юритишга ўрганишлари бўйича ишларни жадаллаштирилиши, лотин алифбосида ишлашга қийналаётган катта авлод вакиллари билан тизимли ишлар олиб бориш, қўшимча онлайн ва оффлайн ўқув курсларини ташкил этиш, ёшларни катта авлод билан лотин алифбосида иш юритишларига амалий ёрдам беришларини йўлга қўйиш юзасидан тавсиялар берилди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари Департаменти томонидан нашр қилинган “Давлат тилида иш юритиш” номли китоб ва бошқа ижтимоий-сиёсий мазмундаги адабиётлар фойдаланиш учун совға қилинди.