“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази”
давлат муассасаси томонидан Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурига мувофиқ қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Республикамиз саноат корхоналарининг фаолиятини ўрганиш ҳамда уларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳалари юзасидан зарур амалий ёрдамлар бериш, инвестиция дастури асосида 2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳамда экспортёр корхоналарга соҳага доир масалалар бўйича хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда синов лабораториялари натижаларини халқаро даражада тан олинишига эришиш шулар жумласидандир.         

Дастлабки чоракда лабораторияларни халқаро аккредитациядан ўтказиш ва ривожлантириш бўйича Марказнинг жами 9 та синов лабораториялари халқаро ва миллий аккредитациядан ўтказилди. Шундан 6 таси миллий, 3 таси халқаро даражада аккредитланди.

Жумладан, “UzTest” ДМ таркибидаги Тошкент шаҳри синов лабораториялар мажмуаси ҳамда Андижон филиали синов лабораториялари енгил саноат, машинасозлик, нефт-кимё маҳсулотлари ва металл маҳсулотларини синовларини олиб бориш бўйича жами 867 та синов услублари бўйича Белоруссия Аккредитация идораси (БГЦА) дан халқаро даражада аккредитациядан утказилди.

Синов лабораториялар томонидан синов баённомаларда ILAC MRA белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини кўлга киритди.

ILAC лабораториялар ва инспекция органларини аккредитация қилиш бўйича халқаро орган бўлиб, бутун дунё бўйлаб аккредитация қилувчи органлар ва манфаатдор ташкилотларни ўз ичига олади. ILAC доирасида аккредитация органларининг ўзаро тан олиш тўғрисидаги халқаро кўп томонлама келишуви (Тартиби) мавжуд. ILAC MRA белгиси - Халқаро Лаборатория Аккредитацияси Ҳамкорлиги (ILAC)га тегишли рўйхатдан ўтган халқаро белги ҳисобланади.

Бунинг натижасида синов лабораториялар томонидан расмийлаштирилган синов баённомаларни халкаро даражада тан олинишига хукукий асосий асос вужудга келди. Шу билан бир қаторда, республикамиздаги ишлаб чиқарувчи экспортёр корхоналарга кенг имкониятлар яратилиб, маҳсулотларни хорижий давлатларга экспортга йўналтиришга берилган хулосаларни тан олинишига ҳамда хорижий давлатларда ортиқча синовлар олиб борилиши учун қўшимча харажатлар тежалишига эришилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, электромагнит мослашувчанликка баҳолаш лабораториясини Словакия Аккредитация идораси (SNAS)дан аккредитациядан ўтказиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди. Чехия давлати метрология институти билан ноутбук маҳсулотини электромагнит мослашувчанлиги бўйича халқаро солиштирув синовлари олиб борилиб, ижобий хулоса олинди. Лабораториянинг аккредитация доирасига жами 42 та халқаро (EN, IEC, CISPR) стандартлари киритилди, ушбу стандартларни ўзлаштириш мақсадида IEC халқаро ташкилотига мурожаат этилди. ISO IEC 17025 халқаро стандарти бўйича лаборатория сифат тизими ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг апрел ойида ариза тақдим этилиши белгиланди.

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш лабораториясини Туркиянинг ТуркАК аккредитация идорасидан халқаро аккредитациялаш бўйича 22 та халқаро стандартлар бўйича лаборатория аккредитация доираси белгиланди. ISO IEC 17025 халқаро стандарти бўйича лаборатория сифат тизими ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

Ҳудудий филиал лабораторияларини халқаро аккредитациялаш бўйича Қозоғистон ва Қирғизистон аккредитация идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу аккредитация идораларига ариза тақдим этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Кимё-биология лабораториясини озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш бўйича аккредитациядан ўтказиш мақсадида Осиё-Тинч Океани ҳамкорлиги ташкилоти мутахассислари иштирокида баҳолаш аудити ўтказилди.

Лабораторияларга жами 1 182 млн сўмлик синов ускуна, ёрдамчи восита, кимёвий реактив ва стандарт намуналар харид қилиш бўйича шартномалар имзоланди. Шундан, 714,5 млн сўмлик зарур воситалар етказиб берилди.Ходимлар малакасини оширишга доир масалаларда жами 33 нафар ходим, шундан, 4 нафари хорижда (Беларуссия), 29 нафари Стандартлар институтида малака оширди.

Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш борасида эса бугунги кунда экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар ҳажмини кенгайтириш юзасидан ҳудудий филиаллар ҳамкорлигида ишлаб чиқариш корхоналарида ISO, Global GAP, Organic ва бошқа ривожланган давлатлар стандартлари жорий этиш тизимини такомиллаштириш кўзда тутилган.

Ушбу фаолият давомида ҳудудларда 122 та тумандаги 456 та корхонанинг 75 турдаги маҳсулотларини дунёнинг 24 та мамлакатларига экспорт қилинишида  амалий ёрдам ҳамда 620 та консултатив хизмат кўрсатилди.

Маълумот учун:

Стандартлаштириш – 223 та, метрология – 22 та, сертификатлаштириш – 96 та, қадоқлаш ва ёрлиқлаш – 40 та, сифат менежмент тизими – 128 та, бошқа масалалар – 111 та.

Йирик 908 та экспортёр корхона муаммолари манзилли ўрганилиб, 533 та корхонага соҳага оид амалий ёрдам берилди.

Маълумот учун:

124 та стандартлаштириш, 137 та метрология, 152 та сертификатлаштириш.

Айни даврда нобарқарор вазиятдан келиб чиқиб, маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тайёр маҳсулотларини экспорт қилиш имкониятини яратиш мақсадида, Хитой, Эрон, Туркия, Покистон ва Хиндистон каби давлатларнинг экспортга қўйилган талаблари ўрганилиб, 1259 та йирик экспортчи корхоналарга манзилли етказилди.

Инвестиция дастури асосида янги ташкил этилаётган  4875 та корхона манзилли ўрганилиб, шундан 81 та корхонага амалий ёрдам кўрсатилди.

 Маълумот учун:

69 та стандартлаштириш, 3 та метрология, 9 та сертификат-лаштириш.

Мувофиқликни баҳолашга доир жами 7786 та (шундан 152 та экспорт) мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди. Номуфовиқ маҳсулотлар аниқланмади.

Маълумот учун:

2076 та машинасозлик, 1895 та электротехника, 1495 та енгил саноат, 958 та кимё, 539 та озиқ-овқат маҳсулотлари.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича соҳада Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси техник жихатдан тартибга солиш агентлиги тизим ташкилотларида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2021 йилда мўлжалланган “Йўл харитаси” ижроси бўйича ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Давлат муассасаси томонида муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан, 2021 йил 22 апрелдаги коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс назорат) тузилмаси фаолияти йўлга қўйилди. Унга асосан муассаса тизимида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати ташкил топди. 2021 йилнинг апрель-май ойларида “Пора олиш-бериш билан курашиш менежменти тизимларини” (ISO 37001:2019) жорий этиш бўйича ходимларни ўқитиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Стандартлар институтида муассасанинг КҚК ва КН бўлими ходими ва муассасанинг менежмент тизими сертификатлаштириш органи етакчи мутахассиси малака  ошириб қайтдилар. Ҳозирги вақтда, «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасида коррупция билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш ва фаолият шаффофлигини таъминлаш мақсадида «Вody camera»лар билан ишлаш тизими йўлга қўйилмоқда. Маълумки, мамлакатимизда «ягона дарча» божхона ахборот тизими ҳисобланган «singlewindow.uz» (сингл виндов нуқта уз) сайти ишга туширилган бўлиб, мувофиқликни баҳолаш соҳасида инсон омилини қисқартириш учун ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар «UzTest» давлат муассасаси орқали маҳсулотларини сертификатлаштиришда фақатгина ушбу сайт орқали ариза йўллаши, ҳужжат топшириши ва сертификатини қабул қилиб олиши мумкин. Муҳим жиҳати шундаки иборатки, Марказнинг сертификатлаштириш органлари ходимлари ариза йўллаган мурожаатчи маҳсулотларини синов лабораторияларига тақдим этиш учун жойларга чиққан ҳолда маҳсулот партиясидан белгиланган меъёр ва талабларга асосан намуна танлаб олади ҳамда замонавий синов лабораториялар мажмуасига топширади. Ушбу жараённинг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга қаратилган янги кузатув воситалари билан коррупциянинг олдини олиш, мамлакатимиз бозорларига сифатсиз маҳаллий ва импорт маҳсулотлар кириб келишининг кескин даражада қисқартирилишига эришилади. Маълумот ўрнида, маҳсулотларни сертификатлаштириш, синовдан ўтказиш ва бошқа соҳада кўрсатиладиган хизматлар нархлари очиқ тарзда «Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази» давлат муассасасининг расмий «uztest.uz» сайтида жойлаштирилган бўлиб, ушбу маълумотларни батафсил кўздан кечириш ва тўлиқ шаклини юклаб олиш имконияти яратилган.“CERT international” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасасида халқаро стандарт ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш (пора олиш ва бериш билан курашиш) менежменти тизими”ни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сертификатлаштиришдан ўтказиш бўйича дастлабки ва иккинчи босқич аудит жараёнлари ўтказилиб, халқаро сертификат тақдим этилди. Унга кўра, “UzTest” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари коррупция иллатидан ҳоли ҳамда ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатда эканлиги маълум қилинди.  Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва “UzTest” ДМ коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими ходимлари билан жойлардаги ҳуқуқ тарғибот ўрганлари ходимлари билан биргаликда агентликнинг тизим ташкилотларига, “UzTest” ДМ барча сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари ва барча филиалларида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича “Биз коррупцияга қаршимиз” - рукни остида учрашув ва семинарлар ўтказилди. “UzTest” ДМ ва унинг ҳудудий филиалларида мижозлар билан ишлаш масканларида “Биз коррупцияга қаршимиз” ёзувли 60 дан ортиқ кўргазмали баннерларида Марказ ишонч телефон рақами киритилган ҳолда тайёрланиб жиҳозланди. Бундан ташқари Фуқаролар ва юридик шахсларнинг коррупциявий холатлар бўйича ҳамда ходимларнинг бошқа қонунга хилоф харакатлари тўғрисида хабар бериш бўйича муассасанинг расмий веб сайти (www.uztest.uz) ҳамда электрон почта ва ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳам исталган вақтда бевосита мурожаат қилиш имконияти яратилган. Бугунги кунда “Uz Test” ДМ Марказ биносининг кириш қисмига (фойесига) электрон-назорат ускунаси “Face Control” қурилмаси ва марказ лабораторияси кириш қисмига ҳам электрон-назорат ускуналари ўрнатилди.