ЎзТТСА ҳузуридаги Ўзбекистон стандартлар институти Ўзбекистон миллий матбуот маркази билан ҳамкорликда «Коррупцияга қарши кураш соҳасидаги олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ва амалга оширилган ишлар» мавзусидаги  матбуот анжумани ўз ишини бошлади.

Институтда жорий қилинган коррупцияга қарши курашиш тизимининг ISO 37001:2016 стандарт талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида экспертлар томонидан 2021 йилнинг декабрь ойида биринчи аудит ўтказилди. Аудит натижалари бўйича тегишли аудитор томонидан бир қатор тавсиялар берилди ва ушбу тавсияларни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2022 йилнинг апрель-май ойларида «Пора олиш-бериш билан курашиш менежменти тизимларини» жорий этиш бўйича Институтнинг Малака ошириш марказида ходимларни ўқитиш режалаштирилган. Ҳозиргача Ўзбекистон стандартлар институтининг 20 нафар ходими мазкур стандарт бўйича ўқитилди.

CERT Internatonal ташкилоти томонидан 2022 йилнинг март ойида Институтда ISO 37001:2016 стандарти асосида жорий этилган тизимни халқаро нормаларга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида аудит ўтказилди.

Шунингдек тадбирда тизимда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида журналистларга батафсил маълумотлар берилди.