Агентлик тизим ташкилотларининг ҳудудий филиаллари Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси вилоят бўлимлари билан  ҳамкорликда  Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020–2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ташкил этилган  “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Ҳаёт давомида ўқиш”  лойиҳаси доирасида  семинар тренинг  ташкил этилди.

Семинар тренинг Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот- кутубхона марказида ўтказилди. Семинарда кутубхона ишлари бўйича директор ўринбосари Л.Ботирова иштирокчиларни кутубхона фаолияти, фонди ва семинардан кўзланган мақсад билан таништирди.

Ўз ўрнида, Агентлик Бош директорининг маслаҳатчиси Н.Мамадалиева  Агентлик марказий аппарати, тизим ташкилотлари ва ҳудудий филиалларида ташкил этилган идоравий кутубхоналар фаолияти, ҳудудий филиалларнинг ҳамкорлик қилаётган Ахборот-ресурс марказлари ҳақида маълумот бериб, тизимида ходимларнинг китобхонлик маданиятини ошириш йўлида қилинаётган ишлар, ташкил этилаётган китоб савдо ярмаркалари, маънавий-маърифий ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, филиал ходимлари томонидан тайёрлаб келинган “Она тилим – жону дилим”, “Китобим - офтобим” композициялари намойиш этилди.

Семинардан сўнг филиаллар ходимлари кутубхона фонди билан танишдилар.