Муҳаммад Юсуф она диёр ва истиқлол куйчиси. Шоирнинг миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш, халқимиз маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, ёш авлод қалбида ўзликни англаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини, эзгу фазилатларни камол топтириш борасидаги хизматлари, ёрқин истеъдоди, бетакрор бадиий асарлари, ибрат мактаби десак асло адашмаймиз.

Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиали масъуллари шаҳардаги 15-сонли мактабда “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида "Улуғимсан Ватаним!" мавзусида ўтказилган маънавий маърифий тадбирда иштирок этдилар.

Учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Чирчиқ шаҳар бўлинмаси, "Ватанпарвар" ташкилоти Чирчиқ автомобиль мактаби, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ўқувчи ёшлар ва педагоглар иштирок этдилар. Тадбирда мактабнинг ижодкор ёшлари буюк адиб ижодидан шеърлар ўқидилар. Тадбир давомида шоир ижодига бағишланган викторина ўтказилди. Энг фаол иштирок этган жамоалар фахрий ёрлиқ ва китоблар билан тақдирландилар.