Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиали ва “УзТест” маркази ҳудудий филиали ҳамкорлигида тўқимачилик ва енгил саноат, қишлоқ хўжалиги корхоналари масъуллари ва тадбиркорлар таклиф этилиб, уларга халқаро стандартларни жорий этилиши, афзалликлари, маҳсулот экспорт қилинишида стандарт ва меъёрларнинг зарурлиги ҳақида тушунча берилди.

Учрашувда енгил саноат маҳсулотлари хусусан, трикотаж маҳсулотларини сертификатлаштириш, экспорт жараёнида хориж давлатлари талаблари ҳамда халқаро стандартларни жорий қилиш ва сертификатлаштиришда, экспортга кўмаклашиш агентлиги томонидан харажатларни қоплаб берилаётгани алоҳида таъкидланди.

Семинар ишида Турк эксперти Месуд Демир ОЕКО-ТЕХ стандартининг имтиёзлари ва авзалликлари тўғрисида маълумот берди.

Бундан ташқари ИСО 9001, ИСО 14001, ИСО22000 стандартларини жорий этиш бўйича тайёрланган видео ролик ёрдамида қатнашчиларга мазкур стантартларнинг мазмун моҳияти ёритиб берилди.

Шунингдек, “COMPACT ТЕХТИЛЕС ЯРН”, “АҲМАД-ТЕКС”, “ПРИМА ТЕХТИЛЕ” каби йирик корхона технологлари ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот сифати назоратида асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлари бўйича тажрибалари билан ўртоқлашдилар.