Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги ташкилотларнинг Самарқанд вилоят филиаллари ташаббуси билан Инновация вазирлигининг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Самарқанд шаҳридаги Ёшлар технопаркида халқаро стандартларни ўргатиш бўйича марказлаштирилган ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув курсида “LONGLI CONSTRUCTION INSTALLATION” хорижий корхонасининг хитойлик халқаро эксперти ва Самарқанд Давлат Архитектура ва қурулиш институтининг туркиялик профессор ўқитувчилари иштирок этиб, қурилиш соҳасида халқаро стандартларни ўрни, Туркия ва Хитой давлатларининг қурулиш саноатида ютуқлари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди.