Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши нинг масъул котиби ЧЕРНЯК Владимир Николаевич билан онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда стандартларнинг ялпи ички маҳсулот ўсишига ва ташқи савдо айланмасига ижобий таъсири, сифат соҳасидаги ютуқлари учун МДҲ мукофоти танлови ва Кенгашнинг 61-йиғилишини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Cтандартлар базасини сақлаш ва ривожлантириш, стандарт соҳасида ёш экспертларни тайёрлаш ва кадрлар заҳирасини шакллантириш учун қулай шароитлар яратиш, илмий-амалий анжуманларни ўтказиш, ўзаро мунособатларни тартибга солувчи хуқуқий базани халқаро талаблар асосида такомиллаштириш каби мавзуларда фикр алмашилди.

Тадбир якунига кўра, соҳа йўналишларда иккитомонлама кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.

Халқаро ҳамкорлик бошқармаси