9 май “Хотира ва қадрлаш куни” юртимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланади. Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир. Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, бугун Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиали ходимлари Чирчиқ шаҳридаги хотира майдонида бўлиб, улуғ ватан уруш қатнашчиларини хотирладилар. Бу кунда ёши улуғлар хотирланади. Шу муносабат билан эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш – одамийликнинг энг олий мезони. Халқимизга хос азалий қадриятларни давом эттирган холда филиал ходимлари маҳаллалардаги кам таъминланган оилалар ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.